Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Озиқ-овқат товарлари нархининг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмайди

05.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 541-сон қарори билан ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. У 2018 йил 1 апрелгача  амал қилади, бироқ Ҳукумат қарори билан бу муддат узайтирилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон қарори эквиваленти 100 млн АҚШ доллари бўлган бирламчи бадал ҳисобидан шакллантириладиган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси ва Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси ташкил этилган. Бу ҳақда биз аввал батафсил ёзганмиз.

 

Жамғарма маблағлари ички бозорда озиқ-овқат товарларига, биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги озиқ-овқат турларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади.

 

Жамғарма маблағларини мақсадли молиялаштириш Молия вазирлиги томонидан фақат  Республика комиссияси қарорлари бўйича амалга оширилади. Ташқи савдо вазирлиги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шу жумладан гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи учун нархлар конъюнктураси доимий мониторингини юритади ва Республика комиссиясига Жамғарма маблағлари ҳисобига уларни импорт қилиш бўйича нархларни таклиф этади.

 

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш юклатилди. Ўз навбатида, ДСҚ Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг ҳаракати, шунингдек улар нархларининг сунъий равишда ошишига йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаши даркор.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум