Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчилари бинолар ва ускуналар билан таъминланади

05.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2018 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сон қарори тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши янги форматда амалга оширилмоқда. Тўқимачилик саноати корхоналари тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан пахта хом ашёсини етиштиришга буюртма қилишлари ва аванс беришлари мумкин (шартлари хусусида батафсил – бу ерда). Барча босқичлар: пахта хом ашёсини етиштириш, унга дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва тайёр тўқимачилик маҳсулоти чиқаришгача бўлган ишлаб чиқаришни интеграция қилишни назарда тутувчи ривожланишнинг кластер модели жорий этилмоқда.

 

Шу муносабат билан ваколатли органлар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ҳолатини баҳоладилар. Унинг натижалари бўйича 13 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пунктининг бино ҳамда иншотларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф этилмоқда (бу масала пахта тозалаш корхоналари акциядорларининг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритилади). Бунда улар ишлаб чиқаришни 2 йил давомида модернизациялашлари шарт.

 

Уларга бериладиган қувватлардан пахта хом ашёсини давал ва ижара асосида қайта ишлаш учун фойдаланилади. Хатлов ўтказилгунга қадар даврда пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари ташкилотчиларга ижарага берилади. Ижара ҳақи мол-мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум