Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пахта хомашёсини етиштириш учун - имтиёзли кредитлар

11.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 10 ноябрь куни “Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан, 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларидан молиялаштирилади. Пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Тижорат банклари томонидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади:

  • кластерларга пахта етиштириш учун - пахта хомашёси қийматининг 60%игача миқдорда йиллик 10% (шундан, 2%и банк маржаси) ставкада 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва 19-ойдан бошлаб сўнгги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
  • уруғчилик хўжаликларига пахта хомашёси етиштириш учун — пахта хомашёси қийматининг 60%игача миқдорда йиллик 10% (шундан, 2%и банк маржаси) ставкада 14 ойга;
  • кластерлар ва уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим- теримини молиялаштириш учун - пахта хомашёси қийматининг 20%игача миқдорда йиллик 10% (шундан, 2%и банк маржаси) ставкада 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр билан.

 

Шунингдек, кластерларга пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тўланади. Якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилади.

 

2023 йил ҳосилидан бошлаб кластерлар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли ҳосил йили учун олдинги йилнинг 1 октябридан бошланади.

 

Пахта хомашёсини етиштириш мақсадида кластерларга ажратилган имтиёзли кредитлар пахта хомашёси етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирларни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига йўналтирилади, бундан кластерларга улар томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларида пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган кредитлар мустасно.

 

Кластерлар томонидан фермер хўжаликларига пахта хомашёси етиштириш учун олдиндан тўлов пул шаклида амалга оширилади. Олдиндан тўловни натура шаклида амалга оширишга йўл қўйилмайди.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, техника ва техника хизматларига (ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларидан ташқари) оид масалалар, шу жумладан уларни импорт қилиш мустақил ҳал қилинади. Мазкур масалаларни ҳал қилишга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.

 

2022 йилда Жамғармага республика бюджетидан 5 трлн сўм беғараз молиявий ёрдам ҳамда 7,5 трлн сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум