Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пахтани сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда

20.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 йилдаги «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 106-сон қарори эълон қилинди. 

 

Мазкур қарор билан пахта толасини сотишнинг иккита тартиби белгиланди:

1) экспортга – «Ўзпахтасаноат» АЖ орқали (тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва биржа савдолари орқали);

2) ички бозорда маҳаллий харидорларга – биржа савдолари орқали.

 

Шу муносабат билан учта янги низом тасдиқланди:

  • Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом, у 1.04.2018 йилдан бошлаб амалга киритилади (шарҳга қаранг);
  • Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Қуйидаги шартлар белгиланди:

 

«Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади;

 

хорижий харидорлар ҳамда республика ташкилотлари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади;

 

«Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга (биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича) сотилади;

 

Пахта толасини биржа савдоларида миллий валютага сотиш маҳаллий тўқимачилик корхоналари томонидан 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

 

Тижорат банкларига биржа савдоларида пахта толаси сотиб олишни молиялаштириш учун тўқимачилик корхоналарига револьвер асосида қайта тикланадиган кредит линиялари очиш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 14.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


  

Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21