Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси Асосий воситалар таркибида «ИХА» хато кўрсатилган бўлса, нима қилиш керак 2026 йил июнь ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Паралимпиячиларга давлат мукофотлари топширилди

23.09.2016

"Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

 

Фармонни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев имзолади.

 

Фармонга мувофиқ, Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, юксак натижаларга эришганлиги ва дунёнинг энг кучли давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар «Ўзбекистон ифтихори», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари, «Дўстлик» ордени, «Жасорат» медали ҳамда «Шуҳрат» медали билан тақдирланишди.