Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиб-таомили ўзгарди

23.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (22.05.2019 йилдаги ЎРҚ-540-сон Қонунга қаранг).

 

Парламент қуйи палатасида ваколатларни қайта тақсимлаш рўй берди. Қонунчилик палатаси Спикери шахсан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитани белгилайди, унга ва фракцияларга ҳужжатларни топширади, шунингдек фикрлар, таклифлар ва хулосани тақдим этиш учун муддат белгилайди. Илгари бу мажбуриятлар палата Кенгаши ваколатига кирган.

 

Бундан ташқари, масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш муддати энди қатъий белгиланган – қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан 2 ой.  Кенгаш энди бошқа (мисол учун, узоқроқ муддат) муддат белгилай олмайди.

 

Жараёндан палата девони ходимлари орасидан 3 кишидан иборат таркибда тузилган, келиб тушган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказиш, Кенгаш аъзоларини улар ҳақида хабардор қилиш ва ушбу лойиҳаларни бундан кейин кузатиб бориш билан шуғулланган Кенгаш ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи гуруҳ чиқариб ташланади. Тузатишлардан келиб чиқиб у тугатилади деган хулосага келиш мумкин.

 

Шунингдек, ҳужжатда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилиши акс этган, бу ҳақда биз илгари ёзган эдик.

 

Таҳририятдан: ҳужжат айрим бошқа тузатишларни ҳам ўз ичига олган. Хусусан, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори ЭКИҲнинг 8 бараваридан 10 бараваригача оширилиши қайд этилди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум