Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади

30.04.2025

Рус тилида ўқиш

Президент  томонидан 28.04.2025 йилдаги «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-73-сон Фармон имзоланди.

 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ташкил этилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида мазкур университет ректори ҳисобланади.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

  • педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакллари бўйича ташкил этилади, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
  • олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хулосаси асосида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб педагогика олий таълим ташкилотларининг тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмаларни Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев


.

Валюталар курси

2025-06-13
  • USD:12705.79 (+0.00) сум
  • EUR:14704.41 (+0.00) сум
  • RUB:159.20 (+0.00) сум