Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Пиллачилик тармоғига – субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

02.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 31.07.2019 йилдаги “Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4411-сон қарори қабул қилинди.

 

Биринчидан, 2022 йил 1 августга қадар пиллачилик тармоғи корхоналарига (уларнинг ваколатли вакилларига) маҳсулотларни АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркияга экспорт қилишда ҳаво ва темир йўллари транспортида ташиш харажатларининг 50%игача миқдорини компенсация қилишга бюджет субсидиялари тақдим этилади.

 

Иккинчидан,  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан пилла етиштириш бўйича тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи субъектларга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига кейинчалик тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда етказиб берилган тут ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш учун зарур бошқа моддий-техника ресурслари ҳамда тут кўчатлари қиймати товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланмайди.

 

Учинчидан, лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурсларини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пиллачилик тармоғи корхоналарига ҳам татбиқ этилади.

 

Тўртинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималарнинг 50%и ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудудда янги тут кўчатларини экиш учун мақсадли йўналтирилади.

 

Бешинчидан, Президентнинг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сон қарори 5-бандида назарда тутилган компенсациялар лойиҳалар қиймати ва сонидан қатъи назар пилла етиштириш, шу жумладан пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва касаначиларга бўнак бериш, улар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда қурилиш ва реконструкция ишларини молиялаштириш учун хам тақдим этилади. Компенсация механизмининг амал қилиши эса 2023 йил 1 январга қадар узайтирилади (аввалбошдан 2019-2021 йилларга жорий этилган эди).

 

Олтинчидан, тирик пилла етиштирувчилардан етиштирилган тирик пиллани сотиб олиш (уларнинг тирик пилла етиштириш хизмати) нархи 2020 йилдан камида 20%га, 2021 йилдан яна камида 10%га оширилади.

 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасига унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан тут кўчатларининг экилиши, ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, пиллани чуқур қайта ишлаш, ипак, ипак момиғи ва ипакдан чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортини амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш топширилди. Белгиланган кўрсаткичларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган корхоналарга нисбатан амалдаги имтиёзлар  Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта кўриб чиқилади.

 

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари четида ва йўл бўйида жойлашган тут дарахтларидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси корхоналари пилла етиштириш учун озуқа сифатида фойдаланади. 2020 йил 1 январга қадар мазкур шарт фермер ва деҳқон хўжаликларига, қишлоқ хўжалиги ҳамда пахтачилик-тўқимачилик кластерларига ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги қарорларга ҳамда улар билан тузилган ижара шартномаларига (шу жумладан олдин қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномаларда) киритилади.

 

Ҳужат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.