Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Почта орқали 5 минг долларгача экспорт – ортиқча қоғозбозликсиз

31.10.2018

Рус тилида ўқиш


Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар ва хизматларни экспорт қилиш бўйича битимлар ёзма шартнома тузиш,  ТСОЯЭАТга ахборот киритиш ва БЮДни расмийлаштиришни талаб этмайди (Президентнинг 30.10.2018 йилдаги Фармони).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.02.2018 йилдаги ПФ-5349-сон Фармонига биноан 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали, Ҳукумат томонидан белгиланадиган товарлардан ташқари, товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлганлар.

 

Энди ташқи савдо почта айланмасида битта инвойс бўйича бундай битимларнинг миқдорига 5 минг АҚШ доллари миқдорида чеклов ўрнатилди, шунингдек қўшимча шартлар:  тўловни халқаро тўлов тизими орқали қабул қилиш ва товарларни Почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидалари бўйича юбориш жорий этилмоқда. Бундан ташқари, аниқлаштирилишича, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига битим тўғрисидаги маълумотларни киритиш талаб этилмайди, юкнинг божхона декларацияси эса расмийлаштирилмайди.

 

Параллел равишда жисмоний шахслар томонидан товарларни божхонада декларацияламасдан олиб чиқиш нормаси 5 минг АҚШ долларигача  оширилди. Илгари Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон қарорига асосан у 3 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган эди.

 

Изоҳ: Фармон ЎзАда иловаларсиз жойлаштирилган. Қатор товарларга нисбатан жисмоний шахслар томонидан олиб чиқишга миқдорий нормалар ҳам амал қилиши боис, шарҳнинг бу қисми ҳужжат расман эълон қилинганидан кейин тўлдирилади.

 

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум