Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Почтада кенг кўламли ислоҳот амалга оширилади

15.12.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14 декабрь куни “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан прчта алоқаси соҳасининг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

1) хат-хабар ташиш ва курьерлик хизматларини ривожлантириш бўйича:

  • почта ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликда “якуний манзил” хизматини жорий этиш;
  • почта алоқасининг анъанавий хизматларини такомиллаштириш, уларни рақамлаштириш, жўнатмаларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва етказиш жараёнларига ахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш орқали аҳоли, бизнес ва давлат идораларига замонавий хизматларни тақдим этиш;
  • “гибрид почта” жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари сонини 2 баробарга ошириш;

2) электрон тижорат бозоридаги фаолиятни ривожлантириш бўйича:

  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш;
  • логистика марказларини ташкил этиш, товарларни сақлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган хизматларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

3) хизматлар бозоридаги почта алоқаси фаолиятини ривожлантириш бўйича:

  • почта алоқаси объектлари орқали тўловларни онлайн режимда қабул қилиш автоматлаштирилган тизимини модернизациялаш ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш;
  • республиканинг камида 1 мингта почта бўлимида, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда молиявий хизматлар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар қабул қилишни 2 баробарга кенгайтириш ҳамда аутсорсинг асосида банк хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш;
  • олис ва чекка ҳудудлардаги почта бўлимида давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш;
  • почта алоқаси соҳасида жорий этилаётган янги хизмат турларини инобатга олган ҳолда Миллий оператор  - «Ўзбекистон почтаси» АЖ тизимида фаолият юритувчи кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

 

Шунингдек, ҳужжатда:

  • маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50%гача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон ва 7.05.2020 йилдаги ПҚ-4707-сон қарорлар);
  • 2021 йил 1 февралга қадар - онлайн савдо майдончасини ишга тушириб, маҳсулотларни республика бўйича, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда савдога олиб чиқиш, Миллий оператор тармоқларидан фойдаланиб, сотилган маҳсулотларни манзилларга етказиб бериш тизимини жорий этиш;
  • 2021 йил 1 мартга қадар - почта алоқасининг анъанавий ва жорий этилаётган янги хизматлари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув марказини ташкил қилсин ҳамда 2021 йил якунига қадар 2 минг нафар, 2022 йилда барча ходимларнинг малакасини ошириш;
  • 2021 йил 1 апрелга қадар - Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларида биттадан почта алоқаси объектида мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплексларни (почтамат) жорий этиш бўйича синов/намунавий лойиҳаларни амалга ошириш ва 2021 йил якунига қадар - яна 150 та объектда ушбу хизматни жорий этиш;
  • 2021 йил 1 апрелдан - бошлаб олис ва чекка ҳудудларда жойлашган почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этиш. Бунда, почта алоқаси хизмати ҳақи кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлари ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10%и миқдорида белгиланади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан маблағларнинг ўзига йўналтириладиган қисми ҳисобидан тўлаб берилади;
  • 2021 йил 1 июлга қадар - почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган тизимни ишга тушириш;
  • 2021 йил 1 майга қадар - тижорат банклари билан биргаликда банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизимини жорий этиш;
  • 2021 йил 1 июлга қадар - почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатишни жорий қилиш;
  • 2021 йил якунига қадар - интернет-дўконлари товарларини сақлаш ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган 4 та логистика марказини ташкил этиш назарда тутилган.

 

“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 100 млрд сўм миқдордаги оддий акцияларини қўшимча чиқарилади ҳамда улар тасдиқланган рўйхат бўйича корхона ва ташкилотлар орасида жойлаштирилади. 2020–2024 йиллар якунига кўра Миллий оператор устав капиталидаги давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар устав капиталини ошириш (капитализация қилиш) шарти билан Миллий оператор ихтиёрида қолдирилади. Улар почта алоқаси тармоғини ривожлантириш, ахборот тизимларини жорий этиш ва кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш учун йўналтирилади.

 

Миллий оператор 2022 йил якунига қадар ушбу қарор билан белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган автомототранспорт воситалари, ускуналар, қурилмалар, моддий-техника ресурслари, дастурий таъминот ва хизматларни импорт қилишда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

 

Қарор билан:

  • 2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида почта алоқаси соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • 2021–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида почта алоқаси соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

2021 йилда 42 та намунавий туманларда (шаҳарларда) почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи “йўл харита”лари амалга оширилади.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16