Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун 1 сентябрдан фаолият кўрсатмаётган хўжалик юритувчи субъектлар тугатилди Қуёш панеллари бўйича ҳисоб юритиш тартиби Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар қандай ҳисобга олинади Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар қандай ҳисобга олинади

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди

03.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги «Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 397-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил 1 августдан бошлаб портловчи ва хавфли моддаларни, уларни ўз ичига олган материалларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

 

Ушбу фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талабларга риоя этилиши керак:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлик талаблари;
  • Ички ишлар вазирлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни ишлатган материаллар ва буюмларни, шунингдек портлатиш воситаларини махсус транспорт воситаларида ташиш зарурлиги ҳақидаги талаблари;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган нормативларга мувофиқ тирик организмга таъсир этиш даражасига қараб I, II ва III хавфлилик синфларига (ўта хавфли, юқори хавфли ва ўртача хавфли) мансуб заҳарли моддаларга бўлган қонунчилик талаблари, шунингдек объектнинг санитар-ҳимоя зонасини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва утилизация соҳасидаги талаблари.

 

Ҳужжат билан ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова