Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш керакФойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботни қандай тайёрлаш керакЎзбекистондаги воситачи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўловчи норезидент хизматлари учун солиқ тўлайдими

Пойтахтда совуқ сувга махсус устама ҳақ тасдиқланди

31.01.2018

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори белгиланди.

 

Тарихига назар. Ўтган йили Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Уни шакллантириш манбалари сирасида – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишувга кўра белгилайдиган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ мавжуд.   

 

Пойтахт ҳокимининг қарорига мувофиқ, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида мазкур устама ҳақ миқдори 1 м3 учун 100 сўмни ташкил этади. Ҳужжатларда у истеъмолчиларнинг айни қандай гуруҳига нисбатан қўлланиши кўрсатилмаган, бундан мазкур устама ҳақни ичимлик сув таъминоти хизматларининг барча истеъмолчилари қўллаши мажбурий деган хулосага келиш мумкин.  

 

Шу тариқа, ичимлик сув таъминоти хизматлари учун тўланадиган якуний сумма бир қатор омиллар: истеъмолчининг гуруҳи, тегишли гуруҳ учун тасдиқланган тариф, маиший истеъмолчиларда сувни ҳисобга олиш асбоби мавжудлиги ва бошқаларга боғлиқ бўлади.

 

1. Ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлганда, истеъмол қилинган совуқ сувнинг ҳар бир куб метри фуқаролар учун 600 сўмга тушади (материал эълон қилинган санадаги тариф – 1 м3 учун 500 сўм). 

 

2. Ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда тўлов орттирилувчи коэффициент – 1,5 ни қўллаган ҳолда амалга оширилади (Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари 98-бандининг 3-хатбошиси; ВМнинг 6.11.2013 йилдаги 300-сон қарори 10-банди 4-хатбошисига қаранг). Марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти ва канализация тизимига уланган квартираларда ичимлик сув таъминоти хизматларидан фойдаланганлик учун тариф материал эълон қилинган санада 1 киши учун ойига 5 972,31 сўмни ташкил этади (орттирилувчи коэффициентни ҳисобга олганда).

 

Таҳририятдан: махсус устама ҳақни қўллаш тартиби ва ичимлик сув таъминоти хизматлари учун тўланадиган якуний сумма ҳисобланиши масалалари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўровнома юборилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова,

Олег Заманов.

 

 


[1] Ичимлик сув истеъмоли нормативлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Материал эълон қилинган санада пойтахт истеъмолчилари учун амал қилаётган нормативлар Тошкент шаҳар ҳокимининг 4.08.2017 йилдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Валюталар курси

2022-11-25
  • USD:11230.39 (+0.00) сум
  • EUR:11700.94 (+0.00) сум
  • RUB:186.04 (+0.00) сум