Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Пойтахтда «Tashkent Central Park» қурилади

10.12.2018

Рус тилида ўқиш

Янги комплекс таркибида беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа иншоотлар бўлади (ВМнинг 5.12.2018 йилдаги 991-сон қарори).

 

Янги комплекс Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги А.Темур шоҳкўчаси, Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари доирасидаги 2,5 гектар майдонда жойлашади.

 

Инвесторларга қурилишни «fast-track» услубида, фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шартларида амалга оширишга рухсат берилди (батафсил қаранг).

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2022 йил 1 январга қадар:

 

а) инвесторлар ва пудрат ташкилоти қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади:

  • ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни;
  • ягона ижтимоий тўловни – инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотларининг хорижий мутахассисларининг иш ҳақи фонди бўйича;
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган материаллар, хом ашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек металл прокати учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
  • даврий божхона тўловларини – белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, транспорт воситалари учун;

 

б) қўшилган қиймат солиғини – инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотлари норезидентлар томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум