Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пойтахтнинг бош режаси тасдиқлангунча эски шаҳар қисмини бузиш тақиқланди

20.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президент 17.08.2018 йилда «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.   

 

Пойтахт ҳокимига жорий йил 1 октябрга қадар муддатда Тошкентнинг бош режаси концепцияси ва бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Тошкент шаҳар ҳокими девони – концепцияни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи. Молиялаштириш манбалари – Давлат бюджети ва тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиладиган маблағлари.   

 

Қуйидаги муддатлар белгиланди:

  • 2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини;
  • 2019 йил 1 декабрга қадар тасдиқланган концепция асосида – Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

! Муҳим жиҳати шундаки, пойтахтнинг бош режаси тасдиқлангунга ва уни архитектура жиҳатидан ривожлантиришнинг истиқболлари аниқ белгилангунга қадар:

 

  • Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида бузиш, реконструкция қилиш ва капитал қурилиш бўйича ишларни олиб бориш тақиқланади (Фармонда аниқ чегаралар белгиланмаган – таҳр.);

 

  • Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида янги турар жой массивларини қуришда ижтимоий объектларни комплекс жойлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш мажбурий тартибда назарда тутилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум