Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Президент 113 нафар маҳкумни афв этди

28.08.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлатимиз раҳбари “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳуқуқ Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ Президентга тегишлидир. Ҳужжат Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида қабул қилинди.

 

Фармон билан қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилган:

  • 5 нафар киши асосий жазодан озод этилди;
  • 53 нафар киши - жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
  • 15 нафар кишининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
  • 40 нафар кишига озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

 

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

 

Вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича топшириқлар берилди.