Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президент девони қандай масалаларни кўриб чиқади?

11.08.2017

 

Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3161-сон қарори билан Президент девонининг регламенти тасдиқланди.

 

Президент девонига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишни таркибий тузилмалар:

  • Президентнинг Ижро этувчи аппарати;
  • Президент девонининг хизматлари;
  •  Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати;
  • Президент девонининг Ишлар бошқармаси таъминлайди.

 

Ушбу органнинг иши унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар (Президент томонидан тасдиқланади),  уларнинг иш режалари (таркибий тузилмалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади) ва Президент девонида ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари асосида ташкил этилади. Тасдиқланган иш режаларининг тўлиқ, ўз вақтида ва натижадор ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.

 

Девонга кўриб чиқиш учун:

  • қонунлар лойиҳалари — келишиш, қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш учун;
  • қонунлар — имзолаш ва эълон қилиш учун;
  • Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари лойиҳалари — имзолаш учун. Қарорлар фақат давлат раҳбари томонидан қабул қилинадиган масалалар рўйхати – бу ерда;
  • Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари лойиҳалари –келишиш учун. Мажбурий келишиладиган масалалар рўйхати – бу ерда;
  • Президент ва унинг девони номенклатурасига кирувчи лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимидан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;
  • Давлат мукофотлари билан тақдирлаш, олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш, улардан маҳрум этиш, шунингдек давлат мукофотларини бериш тўғрисида тақдимномалар;
  • фуқаролик ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича мурожаатлар;
  • Ўзбекистон судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этишга оид мурожаатлар;
  • чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган алоҳида тоифадаги мансабдор шахсларнинг хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар;
  • Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари киритилади.

 

Регламент юқорида келтирилган масалаларни кўриб чиқишда Президент девони ваколатларини амалга оширишнинг батафсил механизмларини сақлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16