Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президент девонида Ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминоти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилди

09.04.2018

 

Хизмат Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати негизида ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 3.04.2018 йилдаги Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий кузатуви фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларига доир ПФ-5395-сон Фармонида назарда тутилган.
 

Янги тузилган Хизматнинг устувор вазифалари ва ваколатлари

 

Қуйидагилар янги тузилма вазифалари ҳисобланади:

  • давлат бошқарув тизимининг самарали фаолият юритишига, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммо ва камчиликлар, ҳуқуқий етишмовчиликларни аниқлаш;
  • адлия, прокуратура ва ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, улар фаолиятини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш;
  • судларда, адлия, прокуратура ва ички ишлар органларида давлат кадрлар сиёсати ўтказилишини таъминлаш;
  • жойларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотлар стратегиясини минтақаларда амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг ижро этувчи аппаратини оптималлаштириш, вазирликларнинг уларга топширилган соҳалардаги масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
  • давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш йўналишларини ишлаб чиқиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
  • Президентнинг фуқаролик, сиёсий бошпана тақдим этилиши, шунингдек Ўзбекистон судлари томонидан судланган шахсларга амнистия қўлланилиши ва авф этилиши масалалари бўйича конституцион ваколати амалга оширилишини таъминлаш ва бошқалар.

 

Хизмат ваколатлари қаторида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:

 

1) давлат бошқарув органлари ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайдиган, шу жумладан якка тартибда имтиёзлар ва преференциялар берилишини назарда тутадиган ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳақидаги таклифларни Президент кўриб чиқиши учун киритиш.

 

2) давлат, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Президент қарорларининг ижро этилмаётганлиги далиллари юзасидан материалларни айбдор шахслар жавобгарлиги масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш. Хизмат бюрократия, сансалорлик, харажатлар кўпайиши ва порахўрликка олиб келадиган, ортиқча маъмурий таомилларни бартараф этиш таклифлари билан чиқиши мумкин.

 

3) давлат органларида ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи эксперт-таҳлил гуруҳлари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

 

4) НҲҲ лойиҳаларини Президент кўриб чиқиши учун киритиш, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг ваколатига киритилган масалаларга оид ҳужжатлар бундан мустасно. Бироқ улар ҳам ҳукумат қарорлари лойиҳалари сингари Хизмат билан мажбурий тартибда келишилиши лозим (якка тартибдагиларидан ташқари). 

 

Умуммажбурий кўрсатмаларни ўз ичига олган, шу жумладан якка тартибда имтиёзлар ва преференциялар берилиши назарда тутилган ҳукумат ва идоравий баённома қарорлар, ёзма топшириқномаларнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

 

Тугатилаётган Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг 35 штат бирлиги, институт томонидан амалга ошириладиган ва мувофиқлаштириладиган лойиҳалар, шунингдек мол-мулки ва товар-моддий қимматликлари Хизматга ўтказилади.

 

Хизмат тўғрисидаги низом, унинг тузилмаси ва штат жадвали алоҳида тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум