Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президент ҳузурида Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ташкил этилди

11.07.2017

 

Президентнинг 10.07.2017 йилдаги тегишли ПҚ-3119-сон қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди.

 

Ҳужжат билан Президент ҳузурида Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом, шунингдек унинг шахсий таркиби, Ижро этувчи аппаратининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали тасдиқланди.1

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш Президентнинг 1.03.2017 йилдаги ПФ-4974-сон фармони билан кўзда тутилганди (ҳужжатнинг шарҳига қаранг).

 

Комиссия Ижро этувчи аппаратининг ходимларига Президент девонининг ходимлари учун ўрнатилган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш ва имтиёзлар шартлари татбиқ этилади.

 

У Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 43 уй манзилидаги Президент девони бинолари мажмуасининг 1-биносида жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

___________________________________________________

1Мазкур шарҳни тайёрлаш пайтида эълон қилинмаган.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум