Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Президент мактабларида «STEAM» дастури бўйича таълим берилади

21.02.2019

Рус тилида ўқиш

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Президент мактаблари ташкил этилади. Президентнинг 20.02.2019 йилдаги тегишли қарори ЎзАда эълон қилинган.

 

Лойиҳа ишлаб чиқилаётганда уни шарҳлаган эдик, ҳавола орқали ўтиб, у билан танишишингиз мумкин.

 

Қабул қилинган қарор билан қуйидагилар тасдиқланди (тегишли иловалар берилмаган):

  • 2019–2021 йилларда Президент мактабларини қуриш жадвали;
  • Тошкент, Нукус ва Хива шаҳарларида Президент мактаблари фаолиятини ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастури.

 

Биринчи ўқув йилида 5–10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади. Кейинчалик мактабларга ҳар йили 24 нафар ўқувчи қабул қилиниб, иккита синфга 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра кира оладилар. Баҳолаш Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.  

 

Таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади. 9–11-синфларда ўқитиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштиришни кўзда тутади.

 

Мактабларда «STEAM – таълим» (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади. Ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади.

 

Битирувчиларга белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади. Бундай диплом билан хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш мумкин бўлади.

 

Олег Гаевой.

 



.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум