Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Профессионал таълимда асбоб-ускуналардан фойдаланишда назорат ўрнатилади

03.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 105-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 11.07.2019 йилдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

ОЎМТВнинг Касбий таълим маркази ҳузуридаги Метрологик назорат хизмати негизида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ДУК шаклидаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати (кейинги ўринларда – Техник назорат хизмати) ташкил этилди.

 

Техник назорат хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • идоравий мансублигидан қатъи назар, барча профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнида жиҳоз, асбоб-ускуна, техника ҳамда сарфланадиган хом ашё ва материаллардан, ўқув-тажриба хўжаликларидан самарали фойдаланишларини назорат қилиш;
  • ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат-ўлчаш воситаларидан самарали фойдаланилиши ҳамда метрологик қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш.

 

Техник назорат хизматига ОЎМТВ билан келишилган ҳолда қуйидагилар бўйича профессионал таълим муассасаларига шартнома асосида хизматлар кўрсатишга рухсат берилди:

  • жиҳозлар, асбоб-ускуна ва техникалар ҳамда хом ашё ва материаллардан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда самарали фойдаланиш бўйича услубий қўлланма ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • профессионал таълим муассасалари ҳисобидаги хизмат муддатини ўтаб бўлган жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникаларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш тўғрисида тегишли хулосалар бериш.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Техник назорат хизмати бошлиғи – олий таълим муассасаси филиали директорига, бошлиқ ўринбосари – олий таълим муассасаси филиали директорининг ўринбосарига, бўлим бошлиқлари – олий таълим муассасаси факультет декани ўринбосарига, бош бухгалтер ва бош мутахассис – олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига, етакчи мутахассис – олий таълим муассасаси ўқитувчисига тенглаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимовa. 


.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум