Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Қандай касалликлар бепул даволанади

25.06.2025

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 05.09.2024 йилдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Имтиёзли тоифадаги шахсларни даволаш врач кўрсатмаси бўйича "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими орқали шаклланган йўналма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилган вилоятларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида электрон навбат асосида режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

  • ЖШДСни ёки ижтимоий солиқни тўловчилар;
  • Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаш учун зарур бўлган белгиланган солиқ миқдорларини тўлаган шахслар;
  • вояга етмаганлар, таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшгача бола парвариши билан банд шахслар, меҳнат органлари томонидан ишсиз сифатида расман рўйхатга олинган шахслар, давлат пенсиясини олувчилар ва "Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб тан олинган оилалар аъзолари ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал деб тан олинган оилалар аъзолари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова