Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг 2026 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин

Қандай мутахассисликлар бўйича тиббий фаолият амалга оширилади

18.05.2021

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси тасдиқланди (рўйхат рақами 3303, 12.05.2021 й.).

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017 йилдаги “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 405-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжатга асосан, қуйидаги тиббий (шифокорлик) мутахассисликлари (йўналишлар ва шифр) белгиланди:

  • Даволаш иши – 5510100;
  • Педиатрия иши – 5510200;
  • Тиббий профилактика иши – 5510300;
  • Стоматология – 5510400;
  • Тиббий биологик иш – 5510900;
  • Биотиббиёт муҳандислиги – 5313000;
  • Клиник психология;
  • Халқ табобати – 5511100.

 

Ўз навбатида, юқорида кўрсатилган йўналишлар базавий, асосий мутахассисликлар ва қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликларга бўлинади. Мисол учун, Даволаш иши қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • бакалавриат мутахассислиги - Оилавий шифокорлик;
  • магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари - Акушерлик ва гинекология, Анестезиология ва реаниматология, Терапия, Кардиология, Дерматовенерология, Психиатрия, Неврология, Наркология, Нейрохирургия, Патологик анатомия, Юқумли касалликлар ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.