Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай қилиб кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури аъзоси бўлиш мумкин

24.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2024 йилдаги 37-сон қарори билан Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 14.09.2023 йилдаги ПҚ-306-сонли «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини реализация қилиш назарда тутилган.

 

Бизнесни ривожлантириш банки дастурни самарали амалга ошириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланди.

 

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • дастур иштирокчиларини танлаб олиш тартиби;
  • «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари» томонидан рўйхатдан ўтиш жараёнини ташкил этиш;
  • молиявий воситалардан фойдаланиш йўналиши ва тартиби;
  • тадбиркорларга консультатив хизматлар кўрсатиш тартиби.

 

Қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари»га онлайн ариза юбориш орқали дастурда иштирок этишга ҳақли:

  • фаолиятини камида бир йилдан буён амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаган кичик бизнес субъектлари;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган ҳамда ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

 

Марказлар томонидан танлаб олинган ташаббускорлар қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларда бизнес кўникмаларни шакллантириш йўналиши бўйича ўқитилади. Курсларни тугатгандан ва сертификат олгандан кейин улар Дастур доирасида қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланадилар.

 

Дастурда иштирок этаётган кичик бизнес субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

  • тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ёки кенгайтириш учун 7 йил муддатга 1,5 млрд сўмгача миқдорда имтиёзли кредитлар олиш;
  • қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга ўтказиш;
  • бўш турган давлат объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа турдаги моддий бойликлар шаклида улуш киритиш;
  • лицензиялар, рухсатномалар ва сертификатлар, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, эскпорт-импорт операциялари ва шартномаларни расмийлаштириш бўйича маълумот ва маслаҳатлар олиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16