Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Қандай қилиб нотариуслар битимларни видеоконференцалоқа орқали тасдиқлайдилар

15.01.2020

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 январидан бошлаб тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идораларда бўлганда битимларни видеоконференцалоқа режимида нотариал тасдиқлаш имконияти пайдо бўлди. Бу каби нотариал тасдиқлаш бериладиган аризалар асосида амалга оширилади ва барча турдаги битимларга татбиқ этилади.

 

Видеоконференцалоқа ёрдамида биринчи тараф нотариуси, битимни тегишлича тушунтиргандан ва матнини овоз чиқариб ўқиб берганидан кейин унинг расмийлаштирилишини, шу жумладан бармоқлар изини сканер қилиш жараёнини қайд этади ва бу ҳақда тегишли ёзувни амалга оширади. Шундан кейин нотариус битимни имзолайди, муҳр қўяди ва бошқа зарур ҳужжатлар билан сканер қилади ва Автоматлаштирилган ахборот тизимида жойлаштиради.

 

Иккинчи тараф нотариуси Тизимда жойлаштирилган битим билан боғлиқ ҳужжатларни юклаб олади ва чоп этади.Тизим орқали битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот ўрнатади, бунда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи тарафлар тасвирга тўлиқ туширилиши лозим. Шундан кейин иккинчи тараф нотариуси иккинчи тараф билан битимни расмийлаштириш бўйича юқорида кўрсатилган каби ҳаракатларни амалга оширади, бу ҳам видеода қайд этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.