Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қариндошлар орасида трансплантация қилиш: ким донор бўлиши мумкин

08.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритилди (25.12.2019 йилдаги 1035-сон ВМҚга қаранг).  

 

Ўзгартиришлар киритилиши натижасида буйрак ёки жигарининг бўлагини бериши мумкин бўлган қариндошлар рўйхати қуйидагича бўлди:

  • болалар ота-онасига нисбатан биринчи даражадаги қариндош;
  • невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — иккинчи даражадаги қариндош;
  • эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан — учинчи даражадаги қариндош;
  • тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар — тўртинчи даражадаги қариндош;
  • 3 йил биргаликда яшаган эр-хотинлар ва уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча қариндошлари;
  • ўгай ака-ука ва опа-сингиллар;
  • 3 йил муддат олдин қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фарзандликка олинган болалар.

 

Шу билан бирга, бундай турдаги операцияларни ўтказадиган тиббиёт муассасалари сони кўпайди. Рўйхатга Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикасидаги У.Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари киритилди.

 

! Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида буйрак ёки жигар бўлаги трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун реципиентни донор билан шифохонага ётқизиш ва тиббий ёрдамни ташкил этиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади (тартибга қаранг).

 

Шунингдек эслатиб ўтамиз, «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»ги Қонун кучга кирмагунича трансплантация қилиш тўғрисидаги вақтинчалик низом амал қилади. Қонун лойиҳаси 2017 йил августда ишлаб чиқилган. Ҳукумат 2018 йил 11 июнда Қонунчилик палатасига ҳужжатни киритди, у ерда Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида олдиндан кўриб чиқилган. Қуйи палата депутатлари 2018 йил 5 июлда қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар ва уни пухта ишлаб чиқиш учун соҳа ташкилотига юбордилар. Ҳужжат ҳақидаги бундан кейинги маълумотлар ҳозирча маълум эмас.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум