Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керакФойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавобОртиқча солиқлар тўладингизми - давлатдан фоизлар оласизХизмат сафари гувоҳномаси керакми

Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади

10.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 7.12.2020 йилдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

“Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳасини амалга ошириш бошланади. У давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутади. Тегишли ҳудудларда давлат функциялари ўтказилаётган соҳаларда етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар мазкур функциялар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилади. Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолияти ишга туширилади. Вазирлик ва идоралар кесимида давлат функцияларининг ягона реестри шакллантирилиши  - бунда улардан қайсларини хусусий секторга ўтказилишини ҳал қилиш осонроқ бўлади.

 

Бунда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш – комплекс бўлиб, бир нечта босқичлардан иборат:

  • хусусий секторга ўтказиш учун давлат функцияларини ҳар йили танлаб олиш (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда);
  • хусусий сектор бозори давлат функцияларини амалга ошириш учун тайёрлигини таҳлил қилиш (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда ССП);
  • давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳасини ишлаб чиқиш (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги);
  • давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органининг штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги).

 

Давлат функцияларини трансфер қилиш бошланадиган йўналишлар, шунингдек бундай ўтказишнинг тартиби ва муддатлари белгиланган.

 

Кадастр ишлари. Эслатиб ўтамиз, пойтахт ва Тошкент вилоятида, тажриба тариқасида, кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандислари пайдо бўлган. Тажриба 2022 йил якунига қадар давом этади, унинг доирасида:

  • 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандислари кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлашга ҳам ҳақли;
  • кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини (шу жумладан, бирламчи кадастр йиғмажилдини) тайёрлаш жараёнлари автоматлаштирилган ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади;
  • кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;
  • кадастр йиғмажилдини (шу жумладан, бирламчи кадастр йиғмажилдини) тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.

 

Транспорт ва йўл ҳаракати. 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ҳамда автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатишга ҳақли. Бунда:

  • ИИВ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни “Е-IJRO AUKSION” тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боради;
  • ўрнатиладиган жойларни бизнес-субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали - чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан амалга оширилади. Лотнинг бошланғич нархини аниқлаш тартиби ИИВ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади;
  • воситалар ва шохобчалар ИИВ ва Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланадиган мезонлар ва техник топшириқларга, уларни ўрнатиш -талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бўлиши керак;
  • ИИВ ўрнатилган воситаларни  ва шохобчаларни ДЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” тизимига интеграция қилади;
  • уларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси харажатларини қоплаш хусусий сектор зиммасига юклатилади;
  • хусусий сектор уларнинг воситалари ва шохобчалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг бир қисмини олади – миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Ҳайдовчилик гувоҳномаси. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишга ҳақли бўлади. Бунинг учун автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга бўлиш керак. Бунда:

  • тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар юкланади;
  • ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда, бироқ  ДЙҲХХ вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;
  • хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;
  • назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади. Ушбу сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркорлик субъекти томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

 

Давлат хизматлари. 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишлари мумкин бўлади. Агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимлари кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт. Сертификатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан 3 йил муддатга берилади. Агентлар Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида фаолиятни амалга оширадилар. Хизмат кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари агентларни тизимга улайди, уларни рўйхатдан ўтказади ва жараённи мониторинг қилади. Давлат хизматлари агентлиги агентларнинг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади – унинг ёрдамида фуқаролар ўзига қулай агентларни танлаб олишлари мумкин. Хусусий сектор нархларни мустақил равишда белгилайди ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматлар кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Аутсорс. 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади. Бундай функциялар рўйхати, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш услубияти, шунингдек мазкур тартиб жорий қилинадиган вазирлик ва идоралар рўйхати 1 апрелга қадар тасдиқланади. Бунда:

  • Молия вазирлиги олиб борилган таҳлиллар, самарадорликни ўрганиш натижалари ва аниқ ҳисоб-китоблари асосида салбий хулоса бериши мумкин – бунда уларни ўтказиш амалга оширилмайди;
  • давлат органлари ва ташкилотлари кўрсатилган функцияларни ўзи муассис бўлган давлат корхоналарига юклай олмайди.

 

Олег Заманов.