25.01.2017 йилда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қатор объектларга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилди
Қатор объектларга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилди
27.01.2017

Ҳужжатда қатор топшириқлар кўзда тутилган, жумладан:
- Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этиш;
- Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатиш;
- Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш;
- Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейини ташкил этиш.
Шу билан бир қаторда қуйидаги муассаса ва объектларга Ислом Каримов номи берилади:
- Тошкент давлат техника университетига;
- Асака шаҳридаги автомобиль заводига;
- Фарғона шаҳридаги Санъат саройига;
- Тошкент халқаро аэропортига;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида).
Ҳар йили мамлакатимизнинг Биринчи Президенти таваллуд топган сана — 30 январь кенг нишонланади. 2 сентябрь эса Хотира куни сифатида ёд этилади.
Шунингдек, олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси жорий этилади ва унинг сиймоси акс эттирилган махсус почта маркалари чиқарилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?