Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Қайси маиший техникада энергия самарадорлиги класси кўрсатилиши шарт

17.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиладиган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб татбиқ этиладиган маиший электр приборлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, маиший электр приборининг класси лотинча бош ҳарфлар билан белгиланади: «А», «В», «С», «D», «E», «F», «G» (камайиб боришига кўра). Қўшимча равишда – «А+», «А++» ва ундан юқори (ортиб боришига кўра) – улар «А» класси даражасидан анча ошади.

 

Рўйхатдаги энергия самарадорлиги класси кўрсатилмаган приборларни (илгари фойдаланилганларидан ташқари) 2016 йил 1 январдан импорт қилиш, 1 июлидан эса –мамлакатда реализация қилиш тақиқланди. Қуйи классдаги товарларни импорт қилиш ва реализация қилиш босқичма-босқич: 2017 йилдан – «G», 2018 йилдан – «F», 2019 йилдан – «Е» классидагилар тақиқланди.

 

2019 йил майда «Ўзстандарт» агентлигига рўйхатни қайта кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди (30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарорга қаранг). Натижада унга 8 та янги позиция киритилди:

  • марказий иситиш қозонлари, 8402-товар позициясидаги қозонлардан ташқари,  ва бошқалар (ТИФ ТН коди 8403 10 900 0);
  • суви оқиб турадиган ёки тўпланадиган ноэлектр сув иситгичлар (идишли) ва бошқалар (8419 19 000 0);
    энг катта горизонтал ҳажми 120 см дан ошмайдиган ҳаво тортувчи қопқоқлар ва жавонлар  (8414 60 000 0);
  • чангютгичлар (8508 11 – 8508 60);
    электр двигатель ўрнатилган маиший электр механик машиналари (8509 40 – 8509 80);
  • ёруғлик тарқатувчи диодлар (LED), шу жумладан лазер диодлар (8541 40 100 0);
  • лампалар ва ёруғлик приборлари ва бошқалар (9405 10 400 9);
  • чўғланма лампалар билан фойдаланишга мўлжалланган приборлар ва бошқалар (9405 40 910 9).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2019-11-12
  • USD:9490.77 (+23.50) сум
  • EUR:10455.03 (--115.18) сум
  • RUB:148.82 (--0.31) сум