Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қимматбаҳо металларни харид қилишда имтиёзларга эга бўлиш учун янги мезонлар ўрнатилмоқда

28.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 24.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ПҚ-85-сон Қарор имзоланди.

 

Маълумот учун: Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида  НКМК ва ОКМК томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади.

 

Эндиликда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўловларни амалга оширганда, 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - фоиз ҳисобланмайди, 31-кундан 180 кун (шу куни ҳам) ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - 30-кундан кейин кечиктириб тўлаш имкониятидан фойдаланилган кунларга мос равишда Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади

 

Маълумот учун: 2023 йил 1 февралдан бошлаб 2026 йил 1 февралга қадар  НКМК ва ОКМК томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига:

 ● Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1% миқдорида;

● 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 % миқдорида;

● 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга — 3% миқдорида;

● 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4% миқдорида чегирма берилади.

 

Киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ, чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади:

  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони (бунда, ушбу иш ўринларининг камида 70% Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК - 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этиши лозим);
  • яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида 6 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;
  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16