Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қимматли қоғозлар бозори. Қандай ўзгаришлар киритилди

05.11.2021

Рус тилида ўқиш

29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун «биржа облигацияси» ва «чет эллик номинал сақловчи» тушунчалари билан тўлдирилди.

 

Биржа облигацияси – чиқарилиши фонд биржаси томонидан рўйхатга олинадиган ва фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилган, АЖ томонидан чиқариладиган қарз эмиссиявий қимматли қоғоз.

 

Қонуннинг янги 61-моддасига мувофиқ биржа облигацияларининг эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлаш муддати 1 йилдан кўп бўлмаган биржа облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи фонд биржаларида амалга оширилади. Уларни жойлаштириш фақат биржа облигацияларининг чиқарилишини рўйхатга олган фонд биржаси орқали амалга оширилади.

 

Чет эллик номинал сақловчи – қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва (ёки) қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларининг халқаро марказлашган тизими бўлган ёхуд чет эл биржаларидаги ёки бошқа тартибга солинадиган бозорлардаги савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи марказий депозитарий бўлган чет эл ташкилоти.

 

Қонуннинг 36-моддаси билан чет эллик номинал сақловчига инвестиция воситачиси билан биргаликда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳам берилган. Чет эллик номинал сақловчи, шунингдек инвестиция воситачиси сифатида депо ҳисобварақларини юритиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ функцияларига киритилган.

 

Қонуннинг 40-моддасида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳуқуқлари белгиланган. У қуйидагиларга ҳақли:

  • Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган ва республика ҳудудидан ташқарида муомалада бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун чет эллик номинал сақловчига ҳисобварақлар очишга;
  • эмитент билан тузиладиган шартномага кўра даромадларни (дивидендларни) ва қимматли қоғозларнинг қийматларини тўплаш учун мўлжалланган пул маблағларини олишга, шунингдек тегишли тўловларни амалга оширишга;
  • қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларни бажаришда инвестиция воситачиларидан ва чет эллик номинал сақловчилардан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни олишга.

 

Шунингдек Қонунда инвестиция маслаҳатчиси тушунчасига ўзгартириш киритилди. Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ инвестиция маслаҳатчиси бошқа хизматлар билан бирга трансфер-агент хизматларини ҳам кўрсатади. Бунда Қонун 25-моддаси 2-қисмида белгиланишича, инвестиция маслаҳатчиси эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини кўрсатаётган бўлса, у инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.

 

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ АЖ:

  • номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) 25%идан (илгари – 20%идан) ошмайдиган имтиёзли акцияларни жойлаштириш;
  • тузилган шартномага мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали дивидендлар тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қонуннинг 58-моддасига киритилган нормага мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида АКТдан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш, кун тартибидаги масалаларни муҳокамага этиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этишга рухсат берилади. Бунда:

  • масофадан туриб иштирок этиш ва масофадан туриб овоз беришнинг умумий тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади;
  • умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабарда унда иштирок этиш, шу жумладан АКТдан фойдаланган ҳолда иштирок этиш тартиби кўрсатилган бўлиши керак;
  • акциядорларга ва давлат вакилига берилиши лозим бўлган ахборотдан (материаллардан) акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар ва уни ўтказиш вақтида фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак;
  • кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан фойдаланилмайди. Бунда қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги акциядорни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади;
  • овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, унда акциядорлар умумий йиғилишининг, шу жумладан масофадан туриб ўтказиладиган умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилади.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16