Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қимор ўйинлари иштирокчиларининг карталаридан трансчегаравий ўтказмалар тақиқланмоқда

01.12.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.11.2023 йилдаги «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон Қарор имзоланди. 

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат АЖ шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши бўйича талаблар киритилади. 

 

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:

  • 2024 йил 1 июлдан бошлаб – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сумни;
  • 2025 йил 1 июлдан бошлаб – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.

 

«Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ (HUMO) устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади. 

 

Марказий банкка тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда банк карталари, банк ҳисобварақлари ва мобил иловалардаги ҳисобварақлардан фойдаланишни 3 кунгача муддатга вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бериш ваколати берилди.

 

Маблағларни олувчи томонидан қимор ўйинлари ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти ҳамда капитал ҳаракати операциялари амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги тўлов тизимининг операция коди ёки бошқа идентификаторлар белгиланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлганда, тижорат банклари томонидан банк картаси ёрдамида Ўзбекистон ташқарисида жойлашган маблағларни қабул қилувчига трансчегаравий ўтказиш тақиқланади.

 

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг мурожаатлари асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қонунга хилоф равишда қимор ўйинларида қатнашиш ҳамда капитал ҳаракати операцияларини амалга ошириш имконини берувчи Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи реестрига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2023 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум