Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистон ва Хоразм мактаб ўқувчилари учун соғлом овқатлантириш ташкил этилади

29.08.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон қарори қабул қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилди. Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ташкил этиш, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек таомлар сифати устидан назоратни таъминлаш тартибларини белгилайди.

 

Мактабларда ўқувчилар бир маҳал овқатлантирилади. Кунлик таомноманинг таркиби «kundalik.com» платформаси орқали амалга оширилади. Таомлар сифати устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар бир мактабда 5 нафар (мактаб директори, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) аъзодан иборат таркибда махсус комиссия тузилади.

 

Кейтеринг — ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16