Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш фаолияти кенгайтирилади

13.07.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 7.07.2022 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш  тўғрисида”ги ПҚ-310-сон қарори қабул қилинди.     

 

Қорақалпоғистонда Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази, 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси, 20 ўринли хирургия бўлими, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали, умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (хоспис) ташкил этилади.

 

2022 йил якунига қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда қўшимча 34 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам хизматига қўшимча 63 та махсус автомобиллар ажратилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими жорий этилади. Унинг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
  • Оролбўйи минтақасида тарқалган касалликларни профилактика қилиш ва камайтириш чораларини кўриш;
  • соғлиқни сақлаш минтақавий тизимини такомиллаштириш, аҳолининг соғломлик даражасини ошириш, санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
  • олис ҳудудларда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, шароити оғир маҳаллаларда соғлиқни сақлаш йўналишида мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва бошқалар.

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2021-2022 йиллардаги битирувчилари ишга қабул қилиш орқали мавжуд вакант оилавий шифокор штатлари тўлдирилади, камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган оилавий шифокорлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистондаги филиаллари, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда унинг клиникасида қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади. 75 нафар тиббиёт ходимлари нуфузли хорижий тиббиёт муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилади.

 

Ҳужжат билан қуйидаги дастурлар тасдиқланди:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури;
  • Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини қўшимча жиҳозлаш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2022 йилдан кучга кирди.

 


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум