Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонда тадбиркорларга совиткичли сиғимларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

04.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2023 йилдаги 632-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг, шунингдек  қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Тартиб асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совиткичли сиғимларга эга  ҳамда кооперация асосида иш ташкил этган Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга татбиқ этилади. Бунда совиткичли сиғимларни фойдаланишга киритиш ва уларни тўлиқ жиҳозлаш субсидия олиш шарти ҳисобланади.

 

Совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича  «Agro-subsidiyа» ахборот тизими орқали ариза берилади.

 

Ишчи гуруҳ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, объект ишга туширилганлиги ва/ёки жиҳозланганлигини ўн кун муддат ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

 

Субсидиялар ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига биноан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартномага асосан ажратилади.

 

Агентлик томонидан туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан тасдиқланган далолатнома ва ҳисоб-фактураларда кўрсатилган электр энергияси истеъмоли харажатларининг 50 фоизи, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг кВт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдори қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум