Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

ҚҚС суммаларини ҳисобга олишнинг янги тартиби жорий этилади

25.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 24 август куни “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Инсофли солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилади.

 

Тақдим этилган имконият охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган – интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади.

 

Товарлар “экспорт” божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
  • солиқ тўловчи тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда ҚҚС салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдиришга ҳақли.

 

Уч ой муддатда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғининг салбий миқдорини қоплаб бериш (қайтариш) бўйича солиқ органларига мурожаат қилишни акс эттирувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. 2021 йил якунига қадар товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилади.