Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилга мўлжалланган углерод солиғи ва бошқа солиқ ташаббуслари: солиқ сиёсатида нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда Сув омборлари яқинида туризмни ривожлантириш: бизнес учун янги имкониятлар ва имтиёзлар

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади

06.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.03.2025 йилдаги «Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1042-сон Қонун имзоланди.

 

МЖтКга киритилаётган қўшимчага кўра, ўлчами 500 м2 ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, жарима БҲМнинг 50 бараварини ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев