Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг

Қурилишда намунавий тендер ҳужжатлари қўлланилади

21.02.2020

Рус тилида ўқиш

Ҳукумат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер)ни жадал ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди (18.02.2020 йилдаги 91-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Президент йилнинг бошида 2020-2022 йилларда республиканинг ижтимоий  ва  ишлаб  чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлади (10.01.2020 йилдаги ПҚ-4565-сон қарорга қаранг, кейинги ўринларда - Дастур). У мактаблар, ОТМ, МТМ, тиббиёт муассасалари, автомобиль йўллари, кўприклар ва ҳоказоларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурларни ўз ичига олади.

 

2020 йилда ишлар фақат қуйидаги ҳолларда бюджет тизими бюджетлари ҳисобига бажарилади:

  • агар пудрат (лойиҳа) ташкилотлари танлов (тендер) ўтказиш йўли билан танлаб олинса, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Президент ва Ҳукумат ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • агар лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлса ёки уни тайёрлаш қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда, яъни параллел лойиҳалаш билан амалга оширилса.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан улар асосида 2020 йилда Дастурга киритилган ишлар бўйича танлов (тендер) эксперимент тартибида ташкил қилинадиган ва ўтказиладиган намунавий ҳужжатлар намуналари тасдиқланди. Улар орасида: ҳар бир танлов иштирокчиси, уларнинг молиявий кўрсаткичлари, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, қурилиш ишларини бажариш графиклари, уларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлар шакллари ва бошқа ҳужжатлар.

 

Шу тариқа, истисно тариқасида, 2020 йил учун тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида танлов (тендер) ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказмасдан, намунавий ҳужжатлар талаблари доирасида тайёрлашга ва тасдиқлашга рухсат берилди.   

 

Лойиҳа ташаббускорлари давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов (тендер) ҳужжатлари тўлиқ жойлаштирилиши учун масъулдир. Тендер иштирокчилари эса тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.