Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қўриқхоналар марказлаштирилган тартибда бошқарилади

26.03.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ–4247-сон қарори билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давлат экология қўмитаси) тизимига ўтказилди.

 

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бир неча идоралар тасарруфида бўлган, бу уларни самарали бошқаришни таъминлаш, мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш имконини бермаган. Қўриқхоналарни давлат томонидан бошқариш тизимини янада ривожлантириш, республика экотизимининг биохилмахиллигини сақлаб қолиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Давлат экология қўмитасига ўтказилди.

 

Қарор билан 2019–2022 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон ҳудудида қуйидаги 5 та янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилган:

  • «Жанубий Устюрт» давлат қўриқхонаси;
  • «Белтов», «Оқпетки» ва «Оқдарё–Қозоқдарё икки дарё оралиғи» давлат буюртма қўриқхоналари;
  • «Судочье» давлат буюртма қўриқхонаси негизида «Судочье кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонаси.

 

Шунингдек 2019–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Давлат экология қўмитаси ва Фанлар академияси ушбу ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритади, метеорология ва гидрология кузатувларини олиб боради, экологик ва ижтимоий-иқтисодий тусдаги маълумотларни тўплайди, ифлосланишнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганади.

 

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали ривожлантириш учун хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, уларни бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16