Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ташқи савдо операциялари: олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация бўйича ЭҲФ тақдим этиш зарурми2022 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режасиХизмат сафари харажатлари солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади

Қуролли Кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди

07.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 01.12.2021 йилдаги ПФ-28-сон Фармони билан "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони таъсис этилди.

 

Эсдалик нишони билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, республика мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари тақдирланади.

 

Эсдалик нишони Президент - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони номидан қўшилма командири ва ундан юқори лавозимдаги шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

 

Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга гувоҳнома берилади.

 

Эсдалик нишони мукофотланганларга куч ишлатувчи тузилмалар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг буйруқларига асосан топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2022-05-27
  • USD:11045.25 (+0.00) сум
  • EUR:11832.78 (+0.00) сум
  • RUB:176.65 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2022, 24 май№ 21