Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Қўшимча квота асосида мактабга болалар бепул қабул қилинади

08.08.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 651-сон қарорида белгиланган, дея хабар қилади Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида.

 

Ўзгартиришлар Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилади.

 

Мактабларга қўшимча квота бўйича қабул мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалбошдан қўшимча квота  микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, мактабларда таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун мўлжалланган эди.

 

Болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш мактаб директорлари томонидан 10 августдан 31 августга қадар амалга оширилади. Бу Давлат хизматлари марказларининг ўта бандлиги, навбатларнинг олдини олиш билан боғлиқдир. Бунинг учун битта болага камида 10 ЭКИҲ миқдоридаги йиғим бекор қилинди.