Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЯИДХП орқали кўчмас мулкни бошқариш соҳасида қандай хизматлар мавжуд Иш берувчи ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашга рози бўлса Хўжалик шартномаларида кафолатли ушланма қандай аҳамиятга эга

Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади

09.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 08.04.2024 йилдаги “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди. 

 

Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти асосида 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Туризм қўмитасига Транспорт вазирлиги билан биргаликда Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 22.12.2023 йилдаги “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-213-сон Фармонига мувофиқ Рамазон ҳайитини нишонлаш учун қўшимча дам олиш куни – 11 апрель, пайшанба белгиланиши (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) назарда тутилган.

 

Бунда, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 13 апрель шанба кунидан 12 апрель жума кунига кўчирилган. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 12 апрель жума куни – қўшимча дам олиш куни.

 

Шу тариқа, ўзбекистонликлар – 10, 11 ва 12 апрель кунлари уч кун кетма-кет дам олишади, 13 апрель эса иш куни бўлади.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 08.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.