Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Рамазон ҳайити 6 июль куни нишонланади

02.07.2016

Президент Ислом Каримов 1 июль куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

 

Ҳужжатда қайд қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини эътиборга олиб, бу  йил Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келди. Бу кун дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. 

 

Қарорда муборак Рамазон ҳайитининг ўзбек халқининг маънавий ҳаётидаги, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлашдаги ўрни ва аҳамияти қайд қилинди. Бу эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат байрамидир.

 

Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Рамазон ҳайитини тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум