Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Акциз солиғини автоматик ҳисоблаш: Солиқ қўмитаси октябрь ойи учун янги ҳисобот шаклларини очди Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Рамазон ойи 27 май кунидан бошланади

19.05.2017

Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

 

Ҳужжатда қайд қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотини эътиборга олиб, бу йил Рамазон ойининг бошланиши 27 май шанба кунига тўғри келди. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Қарорда қайд қилинишича, ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилади.