Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” лойиҳасини амалга оширади

11.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 06.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Рақобат қўмитаси):

  • монополияга қарши республика органи бўлиб, ўз фаолиятида бевосита Президентга ва Олий Мажлис Сенатига ҳисобдор ҳисобланади;
  • ўз ваколатларини давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.

 

2023 йил 1 октябрдан:

  • эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри (рўйхати) жорий этилади ва ушбу реестрни юритиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик шартларига риоя этилиши устидан назорат Рақобат қўмитасига юклатилади;
  • Рақобат қўмитаси битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига (устун музокара кучига) эга бўлган субъектларни аниқлайди ва улар томонидан устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлайди;
  • рақобатга қарши келишувни тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган юридик ёки жисмоний шахс бу ҳақда Рақобат қўмитасига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, у рақобат тўғрисидаги қонун хужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилади;
  • молия ва рақамли бозорда устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг расмий веб-сайтларида сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг монопол турлари бўйича намунавий шартномаларни (оферталарни) жойлаштиради.
  • асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият олиб борганда улар табиий монополия субъектлари ҳисобланмайди.

 

Рақобатга қарши ҳаракатларга чек қўйишда иқтисодий таъсири паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.

 

Рақобат қўмитаси томонидан "Биз сизни эшитамиз" лойиҳаси жорий қилинади ва лойиҳа доирасида ҳар чоракда тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш ва рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тизими йўлга қўйилади.

 

Йил якунига қадар истеъмолчиларга мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товарлар (ишлар ва хизматлар) тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини берувчи "Товар тўғрисида маълумот" ахборот тизими ва мобиль иловаси ишлаб чиқилади.

 

Тармоқ инфратузилмаси билан боғлиқ ва табиий монополия, жумладан:

  • электр энергияси;
  • табиий газ;
  • темир йўллар;
  • фуқаро авиацияси;
  • аэропорт хизматлари;
  • автомобиль йўллари;
  • телекоммуникация соҳаларида мустақил бозор регуляторлари институти босқичма-босқич жорий этилади.

 

2025 йил 1 январга қадар Рақобат қўмитасининг табиий монополия субъектларининг тарифларини тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари босқичма-босқич ташкил этиладиган мустақил бозор регуляторларига ўтказилади.

 

Ҳужжат билан:

  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
    ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Қўмитани ташкилий тузилмаси;
  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
    ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • Қўмитанинг хусусий секторга бериладиган функциялари рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум