Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади

03.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг  30.10.2023 йилдаги «Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 577-сон қарори қабул қилинди. 

 

2023 йил 1 январда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳар йили Олий Мажлис Сенатига ахборот бериладиган Рақобат ривожланиши индекси жорий қилинган.

 
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 апрелга қадар Рақобат қўмитасига индексни шакллантириш учун керак бўлган маълумотларни тақдим этишади:

  • Давлат активларини бошқариш агентлиги;
  • Статистика агентлиги;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Транспорт вазирлиги.

 

Тақдим этиладиган маълумотлар:

  • тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот;
  • давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот;
  • давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари;
  • давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса);
  • қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар ва бошқалар.

 

Тақдим этилган маълумот асосида индекс шакллантирилади ва ОАВда эълон қилинади. Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар Олий Мажлис Сенатига ўтган йилдаги даврдаги индекснинг ҳолати бўйича ҳисобот беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум