Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Расмий сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди

11.05.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирининг буйруғи билан Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами, 3299, 07.05.2021 й.).

 

Низом барча даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тасарруф этувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг расмий сайтида маълумотларни жойлаштириш тартибини белгилайди.

 

Хусусан, низом қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш учун очиқ маълумотларнинг ахборот мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;
  • расмий сайтларда жойлаштириш учун маълумотларнинг шакллари;
  • очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиб-таомили.

 

Бундан ташқари, низомга асосан, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган солиқ ва божхона имтиёзларининг рўйхати ва миқдори эълон қилинади.

 

Шунингдек, белгиланишича, давлат органлари ўзларининг расмий сайтларига ҳар чоракда бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатларини жойлаштириб бориши керак.

 

Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб боради.

 

Давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб бориш режалаштирилмоқда.

 

Қайд этиш жоизки, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларга асосан бюджет шаффофлиги тўғрисидаги маълумотни расмий сайтларда жойлаштиришни рад этиш жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш ҳисобланади ва мансабдор шахсларни БҲМнинг икки баравари миқдорида жазолаш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум