Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси Асосий воситалар таркибида «ИХА» хато кўрсатилган бўлса, нима қилиш керак 2026 йил июнь ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати янгиланди

02.08.2021

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан янги Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3315, 30.07.2021 й.).

 

Илгариги рўйхат (рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.) билан солиштирганда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар рўйхати 105 тага қисқарди ва 87 та позициядан иборат. Мажмуавий препаратлар сони ушбу рўйхатда 118 тага қисқарди ва энди 814 та позициядан иборат.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи талабларига дори воситаларини беришда ўрамлари, тиббиётда қўлланишига доир йўриқномада кўрсатилган тайинлаш ва қабул қилиш тартибидан қатъи назар амал қилиниши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.