Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш мумкин Импорт қилинган материални божхонадан ўтказмасдан, ундан маҳсулот тикиш мумкинми Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади

Республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилади

17.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.06.2022 йилдаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарор билан Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиалини тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилиш ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

 

Марказ Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради.

 

Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, махсус автотранспорт воситалари, шунингдек дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминоти Марказнинг ҳудудий филиалларига ўтказилади.

 

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида ситуацион мувофиқлаштирувчи бўлимлар ташкил этилиб, туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини таҳлиллар асосида бошқаради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликлар таркибидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари Марказнинг ҳудудий филиаллари таркибига ўтказилади. Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартномалари асосида амалга оширилади. Бунда тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастури;
  • Тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
  • Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режаси.

 

Тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими Тошкент шаҳри тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида 2023 йил 1 сентябрга қадар жорий қилинади.

 

Бунда, 2022 йил 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматларини тугатиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилиши назарда тутилмоқда.

 

Лола Абдуазимова.