Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Республикамизда гимнастика қандай ривожлантирилади

27.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.12.2022 йилдаги «Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-449-сон қарори қабул қилинди.

 

Гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • аҳоли ўртасида гимнастика спорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • мактабгача ёшдаги болаларнинг гимнастика билан шуғулланиши учун кенг имкониятларни яратиш;
  • умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия дарсларида гимнастика спорт турлари бўйича машғулотларни босқичма-босқич кўпайтириш;
  • профессионал тренерлар ва малакали ҳакамларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда видеоматериаллар ишлаб чиқиш.

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги дастурлар жорий қилинади:

  • мактабгача таълим ташкилотларида «Гимнастикага илк қадам»;
  • умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган «Болалар учун гимнастика».

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Нукус, Самарқанд ва Фарғонада юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади. Улар гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари негизида ташкил қилинади. Уларнинг фаолияти қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олишга йўналтирилади. Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023–2025 йилларда гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»;
  • 2023–2025 йилларда гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 24.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16