Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Самарқанд вилоятида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилади

07.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 6.05.2021 йилдаги “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5105-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга асосан, 2021 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида "маҳаллабай" ишлаш тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.

 

Бунда:

  • “маҳаллабай” ишлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) давлат муассасаси шаклида ташкил этилади;
  • туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторлари бириктирилади;
  • маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;
  • ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосарининг ўзаро узвий ҳамкорликда ишлаши таъминланади.

 

Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан бошлаб ҳамда Самарқанд вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августга қадар ташкил этилади.

 

Марказларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • аҳолининг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш;
  • “маҳаллабай” ишлаш асосида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
  • тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш;
  • тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирганларга замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мини-технологиялар топишда кўмаклашиш;
  • маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини юритиш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ишлаш.

 

Аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этишда шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтириш мақсадида Марказ ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўзаро боғлиқ ҳолда рақамлаштиришни назарда тутувчи "Онлайн маҳалла" дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

 

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда мазкур экспериментни 2022 йил 1 январдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритиш топширилди.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16